6 май куни соат 12: 40 да навбатчи қисмга «Раваллиқ» маҳалласи Ҳасанкал қишлоғида яшовчи аёл ўз уйининг ҳожатхонасида ўзини осиб ўз жонига қасд қилганлиги ҳақида хабар келиб тушган.
Воқеа жойига борган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари уйда қорнига икки марта пичоқланган бир ёшли боланинг жасадини топишган. Бола ўша ерда ётган ошхона пичоғи билан ўлдирилган.
Тергов давомида маълум бўлишича, аёл 35 ёшли турмуш ўртоғига қўнғироқ қилиб, ўзини осиб қўйишини айтган. Эркак, ўз навбатида, маҳаллада яшовчи амакисига қўнғироқ қилиб, зудлик билан уйига бориб, хотинининг аҳволини текширишини сўраган. Натижада, амакиси осилган аёлни топган.
Дастлабки маълумотларга кўра, аёл боласини ўлдирган ва кейин ўз жонига қасд қилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ушбу ҳолат бўйича терговга қадар текширув ўтказмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.