Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Воитов қандай жиноятда гумон қилинмоқда?

Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Воитов қандай жиноятда гумон қилинмоқда?

Олий суд собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов бош прокурор ўринбосари илтимосномасидан сўнг ҳибсга олингани ҳақида хабар берди. У ўзлаштириш ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда гумонланмоқда.

Олий суд матбуот котиби Азиз Абидов собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов ҳибсга олингани билан боғлиқ жиноят ишининг айрим тафсилотларини эълон қилди.

Жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани судида бош прокурор ўринбосарининг Воитовга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномаси тақдим этилган ҳужжатлар билан кўриб чиқилган.

Олий судга кўра, собиқ вазир Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми «а» банди ва 205-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 2-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумон қилинмоқда ва Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси (Ушлаб туриш асослари) тартибида ушланган.

«Газета.uz»да реклама

Жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани судининг 14 декабрдаги ажрими билан бош прокурор ўринбосарининг илтимосномаси қаноатлантирилиб, Воитовга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланиб, қамоққа олиниши ва тергов ҳибсхонасига жойлаштирилиши белгиланган.

Октябрь ойи охирида Воитов ишдан бўшатилганидан сўнг Ҳисоб палатаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида текширув ўтказганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.