Давлат ташкилотларига бюджет маблағлари ҳисобидан корпоратив йиғилишлар ўтказиш тақиқланди

Давлат ташкилотларига бюджет маблағлари ҳисобидан корпоратив йиғилишлар ўтказиш тақиқланди

Бош вазири Абдулла Арипов барча давлат ташкилотларига бюджет ва ундан ташқари маблағлар ҳисобидан Янги йил байрами муносабати билан байрам дастурхони ёзишни ва корпоратив йиғилишлар ўтказишни тақиқлади.

Бош вазир Абдулла Арипов давлат ташкилотларига Янги йил байрами олди ўтказиладиган корпоратив тадбирларни бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан ўтказишни тақиқлади. Бу ўтган ҳафта байрамга бағишланган йиғилишда маълум бўлди. Ушбу маълумотни «Газета.uz»га ҳукумат раҳбари матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов тасдиқлади.

Бош вазир барча вазирлик, идора ва бошқа давлат ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат улуши мавжуд хўжалик жамиятлари ва тижорат банкларига бюджет ва ундан ташқари маблағлар ҳисобидан Янги йил байрами муносабати билан корпоратив йиғилишларни ташкил этиш ва байрам дастурхонини ёзиш тақиқлади.

Ҳукумат раҳбари ўтган йили ҳам бюджет маблағлари ҳисобидан байрам тадбирларини ўтказишни тақиқлаганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.