Ўзбекистон ТИВ рус сиёсатчисининг республикани Россияга қўшиб олиш ҳақидаги сўзлари ортидан Россия элчисини таклиф қилди

Ўзбекистон ТИВ рус сиёсатчисининг республикани Россияга қўшиб олиш ҳақидаги сўзлари ортидан Россия элчисини таклиф қилди

Рус сиёсатчиси Захар Прилепиннинг Ўзбекистонни Россияга қўшиб олиш ҳақидаги баёнотидан сўнг Россия элчиси Олег Мальгинов Ўзбекистон ТИВга таклиф этилди. Унга бу каби чиқишлар провокацион бўлиб, икки халқ ўртасидаги муносабатларга салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги билдирилди.

21 декабрь куни Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Мальгинов Ташқи ишлар вазирлигига таклиф этилди, деб хабар берди вазирлик матбуот хизмати.

Учрашув давомида Россия вакилига «Россия сегодня» матбуот-марказида бўлиб ўтган анжуманда «Справедливая Россия — за правду» партияси ҳамраиси Захар Прилепиннинг Ўзбекистон ҳудудини Россияга қўшиб олиш зарурлиги ҳақидаги таклифи мамлакатда чуқур ташвиш ҳисси билан қабул қилингани қатъий тарзда етказилди.

Россия каби дўст мамлакат партия раҳбарларининг бундай ўйламай билдираётган муносабатлари, афсуски, Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳига мос келмаслиги маълум қилинди, дейилади баёнотда.

Россия ОАВда кенг тарқалган бу каби баёнотлар атайлаб провокацион руҳда бўлиб, икки халқ ўртасида ўрнатилган тарихий дўстона муносабатларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин, деб ёзади вазирлик.

Ўз навбатида, Олег Мальгинов тўлиқ масъулият билан Прилепиннинг баёнотлари Россия раҳбариятининг дўст ва мустақил Ўзбекистон тўғрисидаги расмий позициясига умуман алоқаси йўқлигини таъкидлади.

Россиянинг Ўзбекистондаги вакили сифатида элчи «Ўзбекистон Республикасининг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлиги унинг мамлакатида ҳеч қачон шубҳага олинмаган»ини билдирди.

«Газета.uz»да реклама

Мальгинов, шунингдек, Россия Ташқи ишлар вазирлиги яқин вақт ичида ушбу ҳодиса бўйича изоҳ беришни режалаштираётганини қайд этди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.