Избоскан тумани собиқ ҳокими Серобиддин Исмоилов қамоққа олинди

Избоскан тумани собиқ ҳокими Серобиддин Исмоилов қамоққа олинди

2018 йилдан 2023 йилнинг 10 декабригача Андижон вилояти Избоскан туманига ҳокимлик қилган Серобиддин Исмоилов қамоққа олинди. У мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва ер бериш тартибини бузишда айбланмоқда.

Андижон вилояти Избоскан тумани собиқ ҳокими Серобиддин Позилжонович Исмоиловга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланди, деб хабар бермоқда вилоят суди матбуот хизмати.

Жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳри судида вилоят прокурори ўринбосарининг Исмоиловга нисбатан эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномаси тақдим этилган ҳужжатлар билан кўриб чиқилган.

Собиқ ҳоким Жиноят кодексининг 205-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 2-қисми «а» банди ва 229−4-моддаси (Ер бериш тартибини бузиш) 2-қисми «а», «б» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумон қилинмоқда ва Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси (Ушлаб туриш асослари) тартибида ушланган.

«Газета.uz»да реклама

Жиноят ишлари бўйича шаҳар судининг 21 декабрдаги ажрими билан прокурор ўринбосарининг илтимосномаси қаноатлантирилиб, гумон қилинувчи қамоққа олинди ва тергов ҳибсхонасига жойлаштирилиши белгиланди.

10 декабрь куни вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов иштирокида ўтказилган сессияда Серобиддин Исмоилов вазифасидан озод этилганди. Исмоилов мазкур лавозимга 2018 йилда тайинланган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.