Нозимахон Давлетова Президент администрациясидаги бошқарма бошлиғи этиб тайинланди

Нозимахон Давлетова Президент администрациясидаги бошқарма бошлиғи этиб тайинланди

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Нозимахон Давлетова Президент администрациясининг Ташқи алоқалар департаменти Ташқи сиёсат ва ташқи иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришни ахборот-таҳлилий таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ўзбекистон Президентининг тегишли фармойишига мувофиқ Давлетова Нозимахон Элдаровна Ўзбекистон Республикаси Президенти администрациясининг Ташқи алоқалар департаменти Ташқи сиёсат ва ташқи иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришни ахборот-таҳлилий таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

Ушбу тайинловга қадар Нозимахон Давлетова Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси лавозимида ишлаб келган.

Нозима 2011 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия унивeрситeтинининг (ЖИДУ) Халқаро муносабатлар факультетини тамомлаган. 2011−2013 йилларда Сукуба университетида Халқаро муносабатлар мутахассислиги буйича магистратурада таълим олган. 2015 йилдан ЖИДУ «Халқаро муносабатлар» кафедраси ўқитувчиси лавозимида ишлаган.

«Газета.uz»да реклама

Аввалроқ Давлат санъат ва маданият институти доценти ҳамда «Эзгу-фильм» киностудияси бош режиссёри Жаҳонгир Аҳмедов Президент администрацияси ижодий ташкилотлар ва кинематография соҳасини ривожлантириш шўъбаси етакчи инспектори лавозимига тайинланганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.