Президент меценатликни «доимий ишлайдиган тизим»га айлантириш топшириғини берди

Президент меценатликни «доимий ишлайдиган тизим»га айлантириш топшириғини берди

«Дўстлар клуби» Ўзбекистон маданият муассасаларига 85 млрд сўмлик хайрия ёрдамини кўрсатди, деди президент. Унинг фикрича, меценатлик ҳаракатини доимий ишлайдиган тизимга айлантириш керак.

Шавкат Мирзиёев 22 декабрь куни бўлиб ўтган йиғилишда кўплаб хорижий давлатларда меценатлик ҳаракати кенг ёйилганини қайд этиб, унинг Ўзбекистонга ҳам кириб бораётганини олқишлади.

Маълум қилинишича, 2017 йилда «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти томонидан ташкил этилган ва 70 га яқин аъзони ўз ичига олган «Дўстлар клуби» мамлакат маданият муассасаларига 85 миллиард сўм миқдорида хайрия ёрдамини кўрсатган.

Президент «маданият ва санъатнинг садоқатли дўстлари» бўлган ушбу ташкилотлар ва уларнинг меҳнат жамоаларига миннатдорлик билдирди.

У, шунингдек, ушбу тажрибани «доимий ишлайдиган тизим»га айлантириш зарурлигини таъкидлади.

2019 йил октябрь ойида Шавкат Мирзиёев «Меценатлик тўғрисида»ги қонунни имзолаганди. Унга кўра, меценатлик жисмоний ва юридик шахсларнинг маданият ва санъат, шунингдек, фан, таълим ва маърифат соҳасидаги хайрия фаолиятидир.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.