Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига киритилган ўзгартишларга кўра, маъмурий иш бўйича қарор устидан шикоят қилиш муддати икки баробарга қисқартирилади.
Туман, шаҳар судлари томонидан биринчи инстанцияда кўрилган ишлар вилоят судларида ва уларга тенглаштирилган судларда апелляция ёки кассация тартибида, вилоят судлари ва уларга тенглаштирилган судлар томонидан апелляция ёки кассация тартибида кўрилган ишлар Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида тафтиш тартибида қайта кўрилиши белгиланди.
Шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарор устидан апелляция шикоятини бериш муддати 20 кундан 10 кунга қисқартирилди. Апелляция барча материаллар келиб тушгандан 15 суткада апелляция инстанцияси суди томонидан кўрилиши лозим.
Маъмурий қамоққа олиш ёки маъмурий тартибда чиқариб юбориш тўғрисидаги қарор устидан берилган апелляция 1 сутка ичида кўрилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.