Шавкат Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарлари билан Санкт-Петербургдаги сарой-боғларни айланди (фото)

Шавкат Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарлари билан Санкт-Петербургдаги сарой-боғларни айланди

Амалий ташриф билан Россияга борган Ўзбекистон президенти МДҲ давлатлари раҳбарлари ҳамроҳлигида Санкт-Петербург шаҳрининг сарой-боғ мажмуалари билан танишди. Фото.

Шавкат Мирзиёев 26 декабрь куни МДҲ норасмий саммитининг маданий тадбирлар дастури доирасида Санкт-Петербург шаҳрининг сарой-боғ мажмуалари билан танишди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбари Россия, Озарбайжон, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон етакчилари билан биргаликда «Павловск», «Царское село» ва «Петергоф» музей-қўриқхоналарига ташриф буюрди.

Қайд этилишича, XVIII-XIX асрларда барпо этилган ушбу тарихий обидалар ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган, меъморчилик ва боғчилик санъати дурдоналари сифатида тан олинган.

Танишув чоғида давлат раҳбарларига саройлар тарихи, уларнинг ички безаги ва бадиий тўпламлари тўғрисида батафсил сўзлаб берилди. Олий мартабали меҳмонлар эътиборига мусиқа ва халқ оғзаки ижоди жамоаларининг чиқишлари ҳавола этилди.

Фото


Шавкат Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарлари билан Санкт-Петербургдаги сарой-боғларни айланди (фото)
Шавкат Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарлари билан Санкт-Петербургдаги сарой-боғларни айланди (фото)
Шавкат Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарлари билан Санкт-Петербургдаги сарой-боғларни айланди (фото)
Шавкат Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарлари билан Санкт-Петербургдаги сарой-боғларни айланди (фото)
Шавкат Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарлари билан Санкт-Петербургдаги сарой-боғларни айланди (фото)
Шавкат Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарлари билан Санкт-Петербургдаги сарой-боғларни айланди (фото)
Шавкат Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарлари билан Санкт-Петербургдаги сарой-боғларни айланди (фото)
Шавкат Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарлари билан Санкт-Петербургдаги сарой-боғларни айланди (фото)
Шавкат Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарлари билан Санкт-Петербургдаги сарой-боғларни айланди (фото)

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.