Вилоят ҳокимлиги хабарига кўра, ”Ҳудудгаз Сурхондарё“ газ таъминоти филиали томонидан авария ҳолатини бартараф этиш ва табиий газ таъминотини тиклаш чоралари кўрилмоқда. Шу муносабат билан бугун соат 6:30 дан вилоятнинг қуйидаги шаҳар ва туманларидаги истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилди:
Термиз шаҳри;
Бандихон тумани;
Қизириқ тумани;
Музработ тумани;
Термиз тумани;
Жарқўрғон тумани;
Қумқўрғон тумани;
Ангор тумани;
Шеробод тумани.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.