Ҳолат юзасидан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ маълумот берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса 2023 йил 27 декабрь куни тахминан соат 11:26 лар атрофида “Бухоро минтақавий темир йўл узели” УК га қарашли Жума-Каттақўрғон темир йўл бекатлар оралиғида содир бўлган.
Шу йўлда темир йўлдаги камчиликни бартараф этиш мақсадида иш раҳбари, йўл устаси в.б. Ш.Мейлиев бошчилигидаги 9 нафар йўл созловчилар биргаликда жорий таъмирлаш ишларини амалга оширишган.
Йўл созловчи М.Шодиёров йўл бригадири томонидан берилган огоҳлантириш ишораларига қарамай темир йўл изи ичи орқали бригада олдига қайтган. У ортидан келаётган “Афросиёб” электропоезди машинисти томонидан берилган огоҳлантириш сигналини эшитмаган.
Натижада, Тошкент – Бухоро йўналишида юқори тезликда ҳаракатланиб келаётган 770-сонли “Афросиёб” электропоезди йўл созловчи М.Шодиёровни уриб кетган. Оқибатда, у воқеа жойида вафот этган.
Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.