Бир қатор амалдорлар хусусий компаниялар таъсисчилари ва бошқарувчилари рўйхатидан чиқди

Бир қатор амалдорлар хусусий компаниялар таъсисчилари ва бошқарувчилари рўйхатидан чиқди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги мансабдор шахслар ўртасидаги манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари бартараф этилганини хабар қилди. Улар орасида икки нафар ҳоким, вазир ўринбосари, Фармацевтика агентлиги, Антидопинг маркази, Марказий депозитарий, PR-марказ ва Ахборотлашув маркази раҳбарлари бор.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги мансабдор шахслар орасидаги бир қанча манфаатлар тўқнашуви, хусусан, уларнинг тадбиркорлик субъектларини бошқаришдаги иштироки ҳолатлари бартараф этилгани ҳақида хабар берди.

Агентлик томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида қуйидаги мансабдор шахсларнинг хусусий компанияларда таъсисчи ва раҳбар сифатидаги иштироки тўхтатилди:

  • Умид Мамадаминов, энергетика вазири ўринбосари;
  • Анвар Сайфутдинов, Тошкент шаҳри Миробод тумани ҳокими;
  • Санобархон Носирова, Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокими;
  • Шерали Абдужабборов, Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси раҳбари;
  • Абдушукур Содиқов, Миллий антидопинг агентлиги раҳбари;
  • Дилшод Сарихўжаев, Марказий банк Ахборотлашув бош маркази раҳбари;
  • Дилфуза Самандарова, Туризм қўмитаси ҳузуридаги Миллий PR-маркази директори;
  • Абдулла Азизов, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори.

Хабарда айтилишича, ўрганишлар оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлардаги хабарлар, шунингдек, очиқ маълумотларга асосланган.

«Газета.uz»да реклама

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.