Йил давомида таваллуд топган 1 млн нафар ўғил ва қизларга қўйилган исмлар ҳақида маълумот берилди.
Маълумотга кўра, 27 431 нафар ўғил фарзандга Муҳаммадали, 24 365 нафар қизга Солиҳа исми берилган.
Маълум бўлишича, Ўзбекистонда йил давомида туғилган 501 577 нафар ўғил ва 466 563 нафар қизга туғилганлик ҳақида гувоҳномалар берилган.
2023 йилда қизларга Солиҳа исмидан ташқари Муслима (15 918), Ясмина (19 911), Ҳадича (10 759), Имона (10 310) исмлари ҳам кўп қўйилган.
Ўғил болалар исмларининг топ 5 талигида эса Муҳаммадалидан ташқари Мустафо (22 880), Абдуллоҳ (18 116), Муҳаммад (17 025), Муҳаммадюсуф (13 774) исмлари ҳам бор.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.