Хоразмда ота вояга етмаган 14 яшар ўғлини аёвсиз калтаклади — видео

Хоразмда ота вояга етмаган 14 яшар ўғлини аёвсиз калтаклади

Ҳолат юзасидан судга оид экспертизалар тайинланган ва ИИО томонидан тергов олди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хоразмлик 13 ёшли бола калтаклангани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан ИИВ Матбуот хизмати раҳбари Шоҳруҳ Ғиёсов изоҳ берди.

Аниқланишича, ушбу болага тан жароҳатлар жорий йилнинг 7 январь куни ўзининг отаси 1972 йилда туғилган А.Х. томонидан ўғли ахлоқсизликка йўл қўйгани важи билан етказилган.

Вояга етмаган болага тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилган. Тегишли судга оид экспертизалар тайинланган. Ҳолат юзасидан Урганч шаҳар Ички ишлар органлари томонидан тергов олди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.