Дилшод Ахмедов инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари этиб тайинланди

Дилшод Ахмедов инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари этиб тайинланди

«Ўзметкомбинат» бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Дилшод Ахмедов инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари этиб тайинланди.

Президентнинг 9 январдаги қарори билан Дилшод Турсункулович Ахмедов инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари этиб тайинланди. Маълумотни «Газета.uz»га ИССВ тасдиқлади.

Тайинловга қадар у 2021 йил январь ойидан буён «Ўзметкомбинат» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари — ижрочи директор лавозимида ишлаб келган.

Дилшод Ахмедов (1972 йилда туғилган) — И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университети битирувчиси. Москвадаги «Сколково» бошқарув мактабида ўқиган. Ўзбекистон ва Россияда ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳамда саноат корхоналари активларини бошқариш тажрибасига эга.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.