Алишер Шадмановнинг бетоблиги сабабли ССВ раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозими Даврон Султоновга юклатилди

Алишер Шадмановнинг бетоблиги сабабли ССВ раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозими Даврон Султоновга юклатилди

Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Шадманов узоқ муддатли даволаниш учун меҳнат таътилига чиқди. Унинг вазифасини вақтинчалик Президент администрацияси вакили Даврон Султанов бажаради.

Президент қарори билан соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари вазифасини вақтинча бажариш Даврон Тахирович Султанов зиммасига юкланди, деб хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

У Президент администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти соғлиқни сақлашни ривожлантириш шўъбаси мудири ҳисобланади.

Вазирнинг биринчи ўринбосари Алишер Каюмович Шадманов узоқ муддатли даволаниши муносабати билан меҳнат таътилига чиқди, дейилади хабарда.

Шу тариқа Алишер Шадманов анчадан бери даволанаётгани ҳақидаги маълумот тасдиқланди.

Алишер Шадманов 2017—2020 йилларда соғлиқни сақлаш вазири бўлган. Кейин Тошкент тиббиёт академияси ректори этиб тайинланган. Ўтган йилнинг август ойида у Соғлиқни сақлаш вазирлигига вазирнинг биринчи ўринбосари сифатида қайтган эди.

«Газета.uz»да реклама

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил сўнггидан буён ушбу лавозимда ишлаб келаётган соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов яқинда лавозимидан озод этилган. У Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти директори бўлди.

Ҳозирда соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи лавозимида Президент администрациясининг Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбарининг биринчи ўринбосари Асилбек Худаяров ишлаб келмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.