Қайси ҳудудда «103» хизматига энг кўп ёлғон чақириқ келиб тушгани маълум бўлди

Қайси ҳудудда "103" хизматига энг кўп ёлғон чақириқ келиб тушгани маълум бўлди

2023 йилда «Тез ёрдам» хизматига жами 3 505 та ёлғон чақириқ келиб тушган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2023 йилда «Тез ёрдам»га энг кўп қайси ҳудудлардан ёлғон чақириқ келиб тушгани ҳақида маълумот берди.

Вазирликка кўра, ўтган 2023 йилда «103» хизматига жами 3 505 та ёлғон чақириқ келиб тушган. Мазкур кўрсаткични 2022 йилга таққослаганда асоссиз мурожаатлар сони сезиларли даражада камайган.

Шундай бўлсада Айрим ҳудудларда ёлғон мурожаатлар сони ҳамон юқорилигича қолмоқда.

2023 йилнинг ўтган ўн икки ойи давомида энг кўп ёлғон чақириқ Тошкент вилоятида қайд этилиб, бу рақам 630 тани ташкил этди. Кейинги ўринда 518 та чақириқ билан Фарғона вилояти жойлашди. Шунингдек, Қашқадарё вилоятидан 502 та ана шундай мурожаат келиб тушган.

Самарқанд вилоятида Энг кам 19 та ёлғон чақириқ рўйхатга олинди.

Маълумот ўрнида, 2022 йилда Республика тез тиббий ёрдам хизматига келиб тушган 5 минг 446 та мурожаат ёлғон чақириқ деб баҳоланган эди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.