Энди белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаган фуқаролар ва автомашиналар рўйхати шакллантирилиб, вилоят ИИБ бошқармаси маълумотлар базасидан автомашина эгалари тўғрисидаги маълумотлар, уларнинг манзиллари олинади.
Кейин эса вилоят Экология бошқармаси ҳудудий инспекторлари фуқароларнинг яшаш хонадонларига бориб, ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берилади.
Уларнинг хатти-ҳаракати белгиланган тартибларга зид эканлиги, атроф-муҳитга зарар келтириши тушунтирилиб, маъмурий баённомалар расмийлаштирилади ва тегишли жазо чоралари қўлланилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.