Тошкент метрополитенининг «Космонавтлар» бекатида кичик ёнғин содир бўлди — видео

Тошкент метрополитенининг "Космонавтлар" бекатида кичик ёнғин содир бўлди

Метрополитен ҳолатга изоҳ берди.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда метронинг «Космонавтлар» бекатида ёнғин чиқди мазмунидаги хабарлар тарқалмоқда. «Тошкент метрополитени» ДУК ҳолат юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 17 январь санаси соат 19:30 лар атрофида «Космонавтлар» метро бекатига кириб келган 40-сонли ҳаракат таркибинининг вагон электр қисмида техник носозлик ҳолати кузатилган.

Шу боисдан, йўловчилар ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, йўловчилар бекатга туширилган ҳамда машинист томонидан белгиланган йўриқномага асосан, тезкор чора-тадбирлар кўрилиб, носозлик бартараф этилган. Бу ҳолат йўналишдаги ҳаракат жадвалига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.