Тошкентда икки шахс бировларнинг пластигидан 1,3 млрд сўмни ўғирлагани аниқланди — видео

Тошкентда икки шахс бировларнинг пластигидан 1,3 млрд сўмни ўғирлагани аниқланди

Аввалроқ, улар қўлга олиниб, пластик карталардан 460 млн сўм пулларни ўғирлашгани аниқланганди.

Тошкентда номаълум шахслар фуқаронинг пластик картасидан 460 млн сўм пулини ўғирлашгани ҳамда мазкур жиноятда айбланиб, икки шахс қўлга олингани ҳақида хабар бергандик.

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, олиб борилган суриштирувлар натижасида қўлга олинган шахслар бошқа фуқароларнинг шахсий маълумотларини қўлга киритиб, 832 млн сўм пулларни ечиб олишган. Шундай қилиб, улар жами 1 млрд 300 минг сўмга яқин пулларни фуқароларнинг пластик карталаридан ечиб олиб, талон-торож қилишган.

«Пулни бўлишиб олдик. Ўзим қарзларимни ёпдим, уйга керакли нарсалар олдик. Аҳмоқгарчилик-да, мана ҳозир пушаймон еб ўтирибман», — дейди қўлга олинган шахс.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан ЖКнинг 169-моддаси (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Мазкур моддага кўра, суд ҳукми билан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.