Сафанинг илк кунида делегатлар ҳамда Шенжон-Тейжун ишбилармонлар уюшмаси раиси Лин Чинг учрашуви ташкил этилди. Учрашувда хитойлик инвесторларнинг Навоий вилоятига қизиқиши баланд эканлиги алоҳида таъкидланди.
Хусусан, Навоий вилоятида саноат зонасини ташкил этиш, қурилиш, туризм, транспорт инфратузилмасини ривожлантириш йўналишларида музокаралар олиб борилди. Бугунги кунда йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш соҳасида ишлар сифатини ошириш, туризм соҳаси ва аҳолига сифатли ва қулай транспорт хизматларини кўрсатиш жуда муҳим. Шу боис, музокаралар давомида Навоий шаҳрида жамоат транспорти йўналишлари тармоғини кенгайтириш ва ҳаракат таркибини замонавий, экологик тоза автобуслар билан янгилаш мақсадида “ЮТОНГ” компанияси вакиллари билан 60 та автобус хариди юзасидан шартнома имзоланди.
Нормат Турсунов компания вакилларига ҳудудда ҳаракатланувчи транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатувчи шоурум ташкил қилиш таклифини ҳам берди ва бу таклиф ҳамкорлар томонидан маъқулланди.
Сафарнинг илк икки куни давомида делегация аъзолари Урумчи шаҳридаги “МИДОНГ” саноат паркида бўлиб, металлоконструкция ишлаб чиқаришга ихтисослашган “ДУОWЕИ” компанияси фаолияти билан танишди. Корхонанинг бир йиллик савдо айланмаси 30 млн. АҚШ долларини ташкил этади, бу ерда100 нафардан ортиқ ишчилар фаолият олиб боради.
Шунингдек, навоийлик меҳмонлар “Эупҳратиcа cабле” компанияси фаолиятини кўздан кечириб, юқори ва паст кучланишли кабел ишлаб чиқариш жараёнини кузатишди. Ташкилот 300 нафар аҳолининг бандлигини таъминлаган. Йиллик савдо айланмаси 200 млн. АҚШ долларига тенг.
Яна бир манзил электр асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчи “ГУОЮАН ЭЛЕCТРИC” компанияси бўлди.
Учрашувлар ва музокараларга бой сафар делегатларни кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи “ХИНЖИАНГ ЗҲОНГТАИ (ГРОУП)” корпорасияси фаолияти билан ҳам яқиндан таништирди. Мазкур завод маҳсулотлар ишлаб чиқариш хилма-хиллиги бўйича юқори ўринларда туради. Айтиш жоизки, ташкилот майдони 900 гектар бўлиб, йиллик савдо айланмаси 25 млрд АҚШ долларини ташкил этади.
Шунингдек, Қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи“ФУЖИАН РОАНГЖИНГ ШЕНГХИН ИНВЕСТМЕНТ” компанияси, энергия самарадор иситиш тизимлари ишлаб чиқариш бўйича танилган “ЖИАНГСУ ФАЙГО УНИОН МАЧИНЕРЙ” компанияси фаолиятини ўрганиш ҳамда “ЖИАНГСУ ЛИАНКУНГАНГ КАЛКИ ЭХПОРТ & ИМПОРТ” компанияси билан Навоий шаҳрида замонавий турар-жой мажмуаси ва ижтимоий соҳа обйектларини қуриш, “ЧОНГҚИНГ ИНТЕРНАТИОНАЛ ЛОГИСТИCС ҲУБ ПАРК” компанияси билан Навоий вилоятида логистика маркази ташкил этиш бўйича музокаралар ўтказиш ишлари амалга оширилди.
Делегациянинг Хитой Халқ Республикасига хизмат сафари давом этмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.