Хусусан, Миср ҳукумати томонидан 2025 йилга қадар умумий қиймати 4,2 миллион долларлик жами 800 минг дона касалликнинг С турига қарши “Даклатасвир” ва “Софосбувир” ҳамда В турига қарши “Энтекавир” препаратлари беғараз ёрдам сифатида берилиши бўйича келишувга эришилган.
Ҳозирга қадар умумий қиймати 696 минг АҚШ долларига тенг мазкур дори воситалари мамлакатимизга босқичма-босқич юборилди.
Куни кеча Миср ҳукумати томонидан инсонпарварлик ёрдами сифатида ажратилган “Sofosbuvir 400mg“ дори воситаси етказиб берилди. 6720 донадан иборат ушбу препаратлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан шифоталаб беморларга тақсимланади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.