“Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейига ўқувчиларни саралаб олиш тартиби такомиллаштирилди

“Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейига ўқувчиларни саралаб олиш тартиби такомиллаштирилди


Ҳукумат qarori bilan “Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейига ўқувчиларни саралаб олиш тартиби такомиллаштирилди.

“Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейига умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактаб-интернат мактабларининг 9-синфини тамомлаганлик тўғрисидаги шаҳодатномага эга, соғлиғининг ҳолатига кўра ўқишга яроқли деб топилган ҳамда ҳаққоний ва шаффофлик тамойилларига асосланган саралаш тадбирларидан муваффақиятли ўтган Ўзбекистон Республикасининг эркак жинсли фуқаролари ўқишга қабул қилинади.

Саралаш тадбирлари дастлабки танлов, ҳарбий-касбий танлов ва тест синовларидан иборат.

Номзодлар учун дастлабки танлов уларнинг яшаш ва ўқиш жойи бўйича Чегара қўшинлари, ДХХ ҳудудий бошқармаларининг бўлинмалари, туман ва шаҳар бўлинмалари (бўлимлари) томонидан “Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейи масъул ходимлари билан биргаликда ўтказилади.

9-синф ўқувчиларидан 5 сентябрдан 5 октябрга қадар аризалар қабул қилиниб, Чегара қўшинлари ҳарбий қисмларининг шахсий таркиб билан ишлаш бўлинмаларига тақдим этилади.

Ҳарбий-касбий танлов 5 октябрдан 1 февралга қадар ўтказилади. Бунда номзоднинг:

  • тегишли ҳужжатлари ва тавсифловчи маълумотлари ўрганилади;
  • тиббий кўрикдан ўтказилади;
  • психофизиологик хусусиятларини аниқланади;
  • жисмоний тайёргарлик даражасини аниқланади;
  • ️ саводхонлик даражасини баҳоланади (ижодий баён олинади);

ДХХ ҳарбий хизматчилари учун белгиланган махсус талабларга мос келишини аниқланади;

Якка тартибда якуний суҳбат ўтказилади ва уни тест синовларига қўйиш тўғрисида якуний қарор қабул қилинади.

Тест синовлари:

  • Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказилади;
  • умумтаълим фанлари блоки давлат комиссияси томонидан тасдиқланади;
  • номзодлар ўз ихтиёрига кўра уч тилдан — ўзбек, қорақалпоқ ва рус тилларидан бирида топширадилар.

Қуйидаги номзодлар лицейга тест синовларисиз танловдан ташқари ўқишга қабул қилинади:
  • халқаро ва республика фан олимпиадаларининг ғолиблари — белгиланган қабул квотаси доирасида;
  • ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳамда жароҳатланиш (шикастланиш) натижасида ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари — квотадан ташқари;
  • етим, ота-она қаровисиз қолган, давлат ва жамият ёрдамига муҳтож бўлган, жорий йилда мактабнинг 9-синфини тамомлаган вояга етмаган ёшлар билан ишлаш бўйича ҳудудий идоралараро комиссия тавсияси ҳамда ДХХ раҳбариятининг қарорлари асосида — квотадан ташқари белгиланган квотанинг 5 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.