Самарқанддан Урганчга кетаётган юк машина текширилганда цемент солинган қоплар ичидан опий моддаси топилди.
Натижада, автомашинада цемент маҳсулотлари солинган қоплар ичига яшириб қўйилган 10 дона ўрамда 9 кг 754 гр “опий” моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Аниқланишича, Ургут туманида яшовчи 1971 йилда туғилган муқаддам гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ жиноятлари учун 3 маротаба судланган шахс юк автомашинасини буюртма қилиб, цемент маҳсулотлари ниқоби остида ушбу ажал оғусини Хоразм вилоятига сотиш учун олиб келган.
Ушбу наркотик моддалар Тожикистондан контрабанда йўли билан келтирилган. Ҳозирда ДХХ Хоразм вилояти бўйича бошқармаси Тергов бўлими томонидан мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 28,246-моддаси 2-қисми ва 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.