Лойиҳа ер усти транспортини канатли таксилар билан дублёр такрорлашга қаратилган бўлади.
Учрашувда «Toshkent invest kompaniyasi» AJ ва «Beijing North Bartholet Ropeway Technology Co., Ltd» ўртасида инвестиция шартномаси имзоланди. Лойиҳа ер усти транспортини канатли таксилар билан дублёр такрорлашга қаратилган бўлиб, жамоатчиликка олдиндан тақдим этилиши режалаштирилган, уларнинг тавсиялари ва таклифлари «Beijing North Bartholet Ropeway Technology Co., Ltd» лойиҳа офисига юборилади. Компания, ўз навбатида, унинг амалга оширилишини ва операцион бошқарувини таъминлайди.
Суратда компания мутахассислари томонидан шаҳар ривожи, аэропорт ва Экспомарказининг ишга туширилиши, шунингдек, бўлажак халқаро тадбирларни ҳисобга олган ҳолда транспорт ҳолатини ўрганиш асосида таклиф этилган лойиҳалар намуналари кўрсатилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.