Мазкур ҳолат юзасидан «Тошшаҳартрансхизма» изоҳ берди.
Қайд этилишича, ушбу ҳолат «2-Автобус саройи» филиали тасарруфидаги, сарой рақами 407-бўлган «МАН» русумли, 80-сонли «Жанубий вокзал – M.Юсуф кўчаси» автобус йўналишида кузатилган.
«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ автобус саройи филиалларида белгиланган тартибга асосан, барча автобуслар йўналишдан қайтганидан сўнг уларнинг санитар ва техник ҳолатлари текширилиб, ҳар куни ювиб-тозалаш ишлари олиб борилади. Эрта тонгда навбатчи механик томонидан текширув ўтказилиб, техник соз ва санитар ҳолати тоза бўлган автбуслар йўналишга чиқарилади.
Шу муносабат билан, 24 январь куни «2-автобус саройи» филиали навбатчи механиклари SH.B, И.И ва Sh.Blar ўз хизмат вазифасига совуққонлик билан қараб, санитар ҳолати талаб даражасида бўлмаган сарой рақами 407-бўлган, 80-сонли автобусни йўналишга чиқаргани учун, ушбу навбатчи механикларга ўртача ойлик маошининг 20%и миқдорида жарима жазоси қўлланилди.
Ушбу ҳолатни тезкорлик билан бартараф этиш мақсадида, сарой рақами 407-бўлган мазкур 80-сонли автобус «2-Автобус саройи» филиалига қайтганидан сўнг масъул ходимлар томонидан тозаланиб, санитар ҳолати тартибга келтирилганлигини ҳамда ҳозирда йўналишда тоза, озода ҳолатда йўловчиларга хизмат кўрсатаётганлиги маълум қилинди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.