Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги авиақатновлар ҳафтасига 100 тага етказилади

Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги авиақатновлар ҳафтасига 100 тага етказилади


Пекин шаҳрида ўтказилган музокаралар натижасига кўра ҳар икки мамлакат учун манфаатли бўлган муҳим келишувнинг якуний матни бўйича ижобий қарор қабул қилиниб, келишув баёни имзоланди.

Ушбу келишув баёни томонлар ўртасида авиақатновлар ҳажмини ҳафтасига 100 тага (ҳар икки мамлакат авиакомпаниялари томонидан 50 тадан) олиб чиқиш, парвозлар географиясини кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон ва Хитой авиакомпаниялари учун икки мамлакатнинг исталган шаҳарларига парвоз этиш имкониятини яратиш (ҳозирда парвозларни амалга ошириш учун 7 та шаҳар белгиланган), шунингдек, хизмат кўрсатувчи 3 та авиакомпаниялар сонини чексиз авиакомпанияларга ўзгартиришни назарда тутади.

Мазкур келишув жорий йилнинг апрель ойида икки мамлакат авиация ҳукуматларининг қўшимча учрашуви якунларига кўра кучга киради.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.