“Ташаббусли бюджет” қачон бошланиши маълум бўлди

“Ташаббусли бюджет” қачон бошланиши маълум бўлди


“Ташаббусли бюджет”нинг жорий йилги илк мавсумига 1 февралдан старт берилади.

— Лойиҳалар киритиш: 1–20 февраль;
— Лойиҳаларни саралаш: 21-феврал–11 март;
— Овоз бериш: 12–31 март саналари давомида ўтказилади.

Ушбу мавсум учун туман ва шаҳар бюджетлари ҳисобидан 3 трлн. сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади.

Жорий йилда лойиҳаларнинг энг юқори қиймати 1 млрд 360 млн сўмни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, “Ташаббусли бюджет” 2023 йилдаги илк мавсуми апрел ойида, иккинчи масуми эса июл ойидан сентябргача давом этганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.