Маълум қилинишича, электр энергия истеъмолчиларига «ақлли» ҳисоблагичлар ўрнатилиб, электр энергиясини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилди. Энди шу тизимни такомиллаштириш мақсадида ягона биллинг тизими ишлаб чиқилмоқда. Тизим 2024 йилнинг 1 июль кунидан бошлаб тўлиқ ишга туширилиши режалаштирилган.
Ушбу тизимнинг мобил иловаси ҳам яратилади. Илова орқали истеъмолчи ўзи амалга оширган тўловлар, истеъмол қилган электр энергияси миқдори, ҳудудида юзага келаётган авариявий ҳолатлар ҳақида маълумотларни онлайн тарзда олиш имконига эга бўлади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.