Дарахтлар кесилиши натижасида ўсимлик дунёсига 1,1 млрд сўмдан кўп зарар етказилгани аниқланди.
Қайд этилишича, “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони талаблари бузилган. Дарахтларни кесиш ёки кўчириб ўтқазиш бўйича амалдаги тартибларга риоя этилмаган ва мурожаат қилинмаган.
Дарахтлар кесилиши натижасида ўсимлик дунёсига 1 млрд 165 млн 350 минг сўм зарар етказилганлиги маълум бўлди. Ҳужжатлар етказилган зарарни ундириш ҳамда айбдорларга қонуний чора кўриш мақсадида Қашқадарё вилояти прокуратурасига юборилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.