Пойтахт иссиқлик электр станциясига атроф-муҳит ва ерни ифлослантиргани учун 1 млрд сўмдан ортиқ миқдорда товон тўлаш мажбурияти юкланди.
Текширув натижаларига кўра иссиқлик электр станциясига атроф-муҳитни ифлослантиргани учун 1 млрд 23 млн сўм (атроф-муҳитни ифлослантирганлик учун 759 млн, нефт маҳсулотлари билан ерни ифлослантирганлик учун 264 млн) миқдорида компенсация белгиланди, дея хабар бермоқда Экология вазирлиги Матбуот хизмати.
Айни дамда тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқбузарликка йўл қўйган ИЭС мансабдор шахсларига тегишли чора кўриш мақсадида суд органларига юборилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.