“Тахтақорача” довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди

“Тахтақорача” довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди


Жорий йилнинг 3 февраль куни соат 23:15 дан Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидан ўтган М — 39 автомобил йўлининг “Тахтақорача” довони қалин қор ёққанлиги сабабли автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Йўл ёпилишига нима сабаб бўлгани аниқ айтилмаган.

“Айни дақиқаларда ФВВ раҳбарлигида тегишли ташкилотларнинг мутахассислари томонидан вазият оқибатларини бартараф этиш борасида кенг кўламли профилактик ишлар амалга оширилмоқда. “Тахтақорача» довонини қайта очилиши бўйича ФВВ Ахборот хизмати қўшимча маълумот тақдим этади”, — дейилган расмий хабарда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.