Тошкентдаги чекка ҳудудларни метро билан боғлаш учун экспресс автобуслар қўйилади

Тошкентдаги чекка ҳудудларни метро билан боғлаш учун экспресс автобуслар қўйилади

Ҳукумат 2024 йилда шаҳарда тирбандликни камайтириш учун қатор режалар қилди.

Тошкент шаҳар атрофидаги чекка ҳудудларини метро бекатлари билан боғлаш учун экспресс автобус қатновларини йўлга қўйилади. Бу Ўзбекистоннинг 2024 йилги давлат дастури тўғрисидаги президент фармони лойиҳасида кўзда тутилган.

Қайд этилишича, жамоат транспортини бошқаришнинг ягона интеллектуал тизимини жорий этилади. Шаҳар атрофи ҳудудлари жумладан, “Назарбек” ҳудудидан Чорсу ва Пахтакор метро бекатигача ҳамда “Учқахрамон” ҳудудидан Юнусобод деҳқон бозори ва Шаҳристон метро бекатигача алоҳида экспресс автобус йўналишларини ташкил қилинади.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида тирбандликларни олдини олиш учун қуйидаги ишлар қилинади:

— транспорт оқимини таҳлил қилган ҳолда айрим кўчаларда бир томонлама ҳаракатни ташкил этиш;
— олий таълим муассасаларида ўқиш вақтларини мақбуллаштириш ҳисобига тиғиз вақтларда транспортга бўлган юкламани камайтириш;
— тиғиз вақтларда катта ҳажмли ва оғир вазинли юк автомобилларининг ҳаракатланишини чеклаш ёки тартибга солиш;
— 255 та чорраҳа ва кесишмаларни мувофиқлаштирилган светофор бошқаруви – “ақлли светофорлар” тизимига ўтказиш;
— камида 10 та кўчада йўл бўйи пуллик тўхташ жойларини ташкил этиш;
— шаҳарга кирувчи асосий автомобиль йўлларида вазн ва габарит назорати бўйича стационар шохобчаларни ташкил этиш.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.