Тошкентдан Бухорога учган самолёт Бухородаги чанг бўрони сабаб ортга қайтди

Тошкентдан Бухорога учган самолёт Бухородаги чанг бўрони сабаб ортга қайтди

Бортида 125 йўловчи бўлган самолёт Бухорога қўнолмасдан Тошкентга қайтиб келди.

Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Тошкент – Бухоро йўналишида парвоз қилаётган HY23 йўловчи рейси учиш аэропортига қайтди, дея хабар бермоқда Uzbekistan Airports Матбуот хизмати.

Қайд этилишича, самолёт экипажи Бухоро аэропортидаги ноқулай об-ҳаво шароити (чанг бўрони) туфайли учиш аэропортига қайтишга қарор қилган.

Бортида 125 йўловчи бўлган самолёт маҳаллий вақт билан соат 16:03 да Тошкентга қўнди. Самолёт яқин соатларда Бухоро аэропортига учиб кетиши кутилмоқда.

Парвоз жадвалига киритилган ўзгартиришлар тўғрисидаги батафсил маълумотларни авиаташувчидан, шунингдек, Uzbekistan Airports расмий сайти ва мобил иловаси орқали олиш мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.