Бир фуқарони Мексика орқали АҚШга юбориш Тошкентда $32 минг, Бухорода $40 минг, Самарқандда эса $18-20 мингни ташкил қилган.
Бухорода муқаддам 3 маротаба судланган шахс таниш ҳамшаҳарининг ишончига кириб, унга элчихонадан виза олиб, ишга юбориш эвазига 40 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Сўралган пулдан 30 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.
Самарқандда 2 нафар шахс ўзаро келишган ҳолда Самарқанд туманида истиқомат қилувчи фуқарони “Ўзбекистон-Туркия-Португалия-Гватемала-Мексика-АҚШ” йўналиши орқали АҚШга юбориш эвазига 23 минг доллар талаб қилишиб, олдиндан 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Яна бир ҳолатда эса самарқандлик шахс ўз ҳамюртини “Ўзбекистон-Туркия-Испания-Гондурас-Мексика-АҚШ” йўналиши орқали Қўшма Штатларга юбориш эвазига 18 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 10 минг доллар олган вақтида ушланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.