Ҳолат юзасидан «Миллий тикланиш» ДП Марказий кенгаш раиси Алишер Қодиров муносабат билдирди.
«Бундай тўда базмни Навоий ҳайкали пойида ўтказилиши маънавий жиноят эканлигига шубҳа йўқ, амалдаги қонунчиликка кўра маъмурий ҳуқуқбузарликдир», — деди Алишер Қодиров.
Шунингдек, «Миллий тикланиш» раиси бу иш МЖтКнинг 64-моддасига 1-қўшимча билан жаримага тортилишини, жариманинг арзимаслигини, аммо, жамоатчиликнинг муносабати ҳал қилувчи масала эканлигини қўшимча қилди.
«Биз Навоийни тушунмаяпмиз деб қайғураётган бир вақтда, аслида биз Навоийни мазах қилиқ даражасида манқуртлашиб кетибмизми?», деди Қодиров.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.