Ҳукуматнинг аёлларга юк автомобиллари ва автобусларни бошқариш бўйича чеклови олиб ташланди.
Мазкур бандда «C» ёки «D» тоифаларига оид автотранспорт воситаларини бошқариш учун аёлларга юк автомобилларини ёки автобусларни бошқариш Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан белгиланган муайян чеклашлар асосида рухсат этилиши белгиланганди.
Эндиликда аёлларга қуйидаги йўналишлар бўйича меҳнат фаолиятини олиб бориш учун ҳуқуқий асос яратилди:
— юк кўтариши 2,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларини бошқариш;
— йўловчиларнинг сони 14 кишидан ортиқ бўлган автобусларни бошқариш.
Эски нормаларнинг бекор қилиниши билан аёлларга қўшимча касб ва соҳаларда меҳнат фаолиятини олиб бориши учун ҳуқуқий асос мустаҳкамланди. Шунингдек, транспорт соҳасида гендер тенгликни таъминлаш ва катта сиғимли автобусларни (электробус) бошқаришга аёлларни жалб этиш имконияти яратилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.