У автомашинасида катта тезликда ҳаракатланиб мультирадар қурилмасига қайд этилганидан жахл қилиб ҳуқуқбузарлик содир этган.
У ўзининг бошқарувидаги Cobalt автомобилида қарама-қарши ҳаракатланиб келиб, мультирадар ўрнатилган автомашинани тепади ва ЙПХ ходимига қўпол муносабатда бўлади. Ҳайдовчи ходимнинг қонуний талабига бўйсунмасдан ҳаракатни давом эттирган.
Ҳайдовчининг ушбу қўпол ҳаракати устидан инспекторнинг тақдимномасига асосан ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Ромитан туман судига жўнатилган. Очиқ суд мажлисида мазкур маъмурий иш мазмунан кўриб чиқилди ҳамда ҳайдовчига нисбатан ҳукм ўқилди.
Унга кўра, суд ҳайдовчига нисбатан МЖтКнинг 183-194-моддаларда назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбланиб 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.