Бугун Тошкентда 110 минг қути сигаретлар ёқиб юборилди — видео

Бугун Тошкентда 110 минг қути сигаретлар ёқиб юборилди

Божхона қўмитаси блогерлар ва кенг жамоатчилик вакиллари гувоҳлигида тамакиларни йўқ қилиш тадбирини ўтказди.

Бугун Божхона қўмитаси томонидан бугун 110 минг қути сигаретлар журналистлар, блогерлар ва кенг жамоатчилик вакиллари гувоҳлигида ёқиб юборилди, дея хабар бермоқда қўмита Матбуот хизмати.

Бугун Тошкентда 110 минг қути сигаретлар ёқиб юборилди — видео
Қайд этилишича, божхона органлари томонидан 2023 йилда 291 та ҳолатда қиймати 92,2 млрд сўмлик 5,7 млн қути, жорий йилда эса 56 та ҳолатда қиймати 14,0 млрд сўмлик, 528 740 қути тамаки маҳсулотлари билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар аниқланган. 2023 йилда ушлаб қолинган ноқонуний тамаки маҳсулотларинг миқдори 2022 йилга нисбатан 3,5 баробарга ошган.

Бугун Тошкентда 110 минг қути сигаретлар ёқиб юборилди — видео
2023 йилнинг 3 август куни божхона органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда аввалдан кузатувга олинган фуқаролардан бири ўзи бошқарувидаги юк машинасига ортилган умумий қиймати 1 млрд 240 млн сўмлик 3 турдаги 108 минг қути тамаки маҳсулотларини Боёвут туманидаги хонадонлардан бирига тушираётган вақтида тўхтатиб қолинган.

Таъкидланишича, ўтган даврда 2 млн қутидан ортиқ тамаки маҳсулотлари кенг жамоатчилик иштирокида йўқ қилинган.

Бугун Тошкентда 110 минг қути сигаретлар ёқиб юборилди — видео

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.