Тошкентда 6 ёшли болани зўрлаган эркак 16 йилга қамалди

Тошкентда 6 ёшли болани зўрлаган эркак 16 йилга қамалди

Жазо қаттиқ тартибдаги колонияларда ўташ белгиланди.

Болалар омбудсмани хабарига кўра, бугун, 15 февраль куни Жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани судида 2017 йилда туғилган болага жинсий жиноят содир этган шахсга доир иш кўриб чиқилган.

Суд мазкур оғир жиноятни ҳар томонлама, холисона ўрганган равишда, ишдаги далиллардан ва иш учун аҳамиятли бошқа ҳолатлардан келиб чиқиб, судланувчини ЖКнинг 119-моддаси (жинсий эҳтиёжини зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 4-қисми билан айбли деб топди.

Унга амалдаги қонун доирасидаги қатъий жазо чораси – 16 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Жазо қаттиқ тартибдаги колонияларда ўташ белгиланган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.