Маълум қилинишича, бугун совуқ ҳаво массалари республиканинг барча ҳудудларини қамраб олади. Кун давомида ҳудуднинг катта қисмида ҳарорат 0-5 даража илиққача пасайиши кутилмоқда, шимолда ҳарорат 3-8 даража совуқ атрофида бўлади.
Шанба ва якшанба кунлари кечалари ҳарорат 3-8 даража совуққача пасаяди, кундуз кунлари 3 даража совуқ 2 даража илиқ атрофида, баъзи жойларда 5о илиққача бўлади. Шимолда ҳарорат кечалари 11-16 даража совуқ, 3-8 даража совуқ бўлади.
Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида бугун кундузи ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлади, ёмғир қорга айланади. Дам олиш кунлари Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади.
Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 16-17 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.
Республиканинг тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан қор ёғади, 16 февралда баъзи жойларда кучли бўлади. Қор кўчиши хавфи бор.
Республика бўйича баъзи жойларга туман тушади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади.
Пойтахтда: бугун кундузи вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача кучаяди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Бугун кундузи ҳарорат 0-3 даража илиқ, шанба ва якшанба кунлари кечалари 3-5 даража совуқ, кундуз кунлари 1 даража совуқ 2 даража илиқ бўлади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.