Ўзбекистон ва Польша пойтахтлари ўртасидаги рейслар ҳафтасига уч марта LOT Polish Airlines томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон элчихонасида бўлиб ўтган тадбирда ўтган йили Ўзбекистонга ташриф буюрган польшалик сайёҳлар сони 8 мингтани ташкил этгани ва ушбу кўрсатгични жорий йилда 25 мингга етказиш режалаштирилгани қайд этилди.
Рейслар ҳафтасига уч марта: Варшавадан Тошкентга чоршанба, жума ва якшанба кунлари, Тошкентдан Варшавага душанба, пайшанба ва шанба кунлари Boeing 737 MAX 8 aircraft самолётларида амалга оширилади.
Варшавадан Тошкентга чипта нархи 5,5 миллион сўмдан, Тошкентдан Варшавага 6,8 миллион сўмдан бошланади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.