Жиззахда ҳам ичимлик сув нархи оширилади

Жиззахда ҳам ичимлик сув нархи оширилади


Жиззах вилоятида 1 мартдан ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари нархлари аҳоли учун 4000 сўмгача оширилмоқда. Чиқинди хизмати нархи эса аҳоли учун 6000 сўмгача кўтарилмоқда. Бу ҳақда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши томонидан қарор қабул қилинди.

Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши томонидан 2024 йил 15 февралда Жиззах вилоятида ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари учун янги тарифлар (нархлар) тасдиқланди.

Унга кўра 2024 йилнинг 1 март санасидан қуйидаги белгиланган тарифлар амалда қўлланилади (таклиф этилаётган нархлар ҚҚС сиз ҳисобланган):

Ичимлик суви:

  • Аҳоли учун (1 м3) — 4000 сўм;
  • бюджет ташкилотлари учун (1 м3) — 6000 сўм;
  • улгуржи истеъмолчилар учун (1 м3) — 6000 сўм.

Оқова сув хизмати:
  • Аҳоли учун (1 м3) — 1700 сўм;
  • бюджет ташкилотлари учун (1 м3) — 2500 сўм;
  • улгуржи истеъмолчилар учун (1 м3) — 2500 сўм.

Шунингдек, Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши қарори билан чиқиндини олиб чиқиб кетиш хизматлари нархи эса қуйидагича оширилмоқда:
  • Аҳолига бир ой учун бир одам бошига — 6000 сўм;
  • хўжалик субъектларига (1 м3) — 60 000 сўм;
  • хўжалик субъектларига (1 тонна учун) — 135 420 сўм;
  • Чиқинди полигонига чиқинди жойлаштириш — 11 865 сўм.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.