Табиий газдан ноқонуний фойдаланган АГТКШ иши бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.
Хусусан, Оҳангарон туманида жойлашган “О.П.П.” МЧЖга қарашли АГТКШга тортилган газ қувури кўздан кечирилганида, яширин йўллар билан қўшимча тармоқ тортиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келинаётганлиги аниқланди.
Бунинг натижасида, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори жами 37 млрд 534 млн сўм (25 млн 23 минг метр куб табиий газ)ни ташкил этган.
Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.