Президент ҳар ойнинг бир иш кунида “Автомобилсиз кун” лойиҳасини ўтказишни маъқуллади.
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида ҳар ойнинг бир иш куни давомида автомобиллар ҳаракатланишини қисқартиришга қаратилган мазкур жамоатчилик лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги таклифни маъқуллади.
Бунда, биноси Тошкент шаҳрида жойлашган барча республика ва ҳудудий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбар ва бошқа ходимлари жамоат транспортида иш жойига келиши орқали намуна кўрсатиб борилиши қайд этилган.
Махсус таклиф жамоат транспортлари, махсус ва шошилинч ёрдам хизматларига тааллуқли эмас.
Тўлиқ бажарилиши учун Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Транспорт вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги масъул этиб белгиланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.