Ушбу қатнов олис ҳудудлардан қатнайдиган мактаб ўқувчилари учун аутсорсинг асосида амалга оширилади. Қолаверса, мактабларга БҲМнинг 150 баробарида маблағ ажратилиши кўзда тутилган.
Маълум қилинишича, ушбу қатнов 1 сентябрдан бошлаб амалга оширилади.
Тўлиқ, сифатли ва сўзсиз бажарилиши учун Қашқадарё ва Сурхондарё вилоят ҳокимлиги масъуллар этиб, белгиланди.
Бундан ташқари, 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг 1 тадан туманида (шаҳрида) синов тариқасида “Менинг мактабим” лойиҳаси амалга оширилади. Мазкур лойиҳа доирасида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан мактабларга БҲМнинг 150 баробарида маблағ ажратилиши кўзда тутилган. Ушбу маблағлар 5–11-синф ўқувчилари танловига кўра, электрон доска, компьютер, спорт жиҳозлари, китоблар каби мактаблар учун зарур товарларга сарфланиши белгиланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.