Ўзбекистонда дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берилди

Ўзбекистонда дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берилди


“Ўзгидромет” агентлиги Ўзбекистонда дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Унга кўр, бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво ҳарорати меъёрдан 3-5 га паст бўлган нисбатан совуқ об-ҳаво сақланиб туради. Кечалари 0-5 совуқ, баъзи жойларда 2 илиққача, кундуз куни 23 февралда 2-7 илиқ, 24-25 февралда 0-5 илиқ атрофида бўлади. Шимолда кечалари 7-12 совуқ, кундуз кунлари 0-5 илиқ бўлади.

Бугун 23 февралда республика ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

24-25 февраль кунлари республиканинг кўпчилик ҳудудларида вақти-вақти билан асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қор ёғади. Қор кўчиши хавфи бор.

Республика бўйича баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, 24-25 февралда 15-18 м/с гача кучайиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади.

Пойтахтдабугун кундузи вақти-вақти билан бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ҳарорат 3-5 илиқ бўлади.

Шанба куни вақти-вақти билан қор ёғади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1 совуқ — 1 илиқ, кундузи 1-3 илиқ бўлади. Якшанба куни бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-5 совуқ, кундузи 2-4 илиқ бўлади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.