Австралия Ўзбекистонга янги элчи тайинлади

Австралия Ўзбекистонга янги элчи тайинлади


Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Австралия элчиси этиб тайинланган Жон Гирингни (қароргоҳи Москва шаҳрида) қабул қилди.

“Австралиянинг Ўзбекистондаги Элчиси Жон Гиринг жаноблари билан учрашиб, унинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилдик, — деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. — Учрашувимиз кун тартиби ўзаро савдони кенгайтириш, ҳамкорликнинг янги имкониятларини излаш ҳамда айрим минтақавий ва халқаро масалаларни қамраб олди”.

Бундан аввал Австралиянинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимида Грейм Михан (2020-2024 йиллар) фаолият юритган эди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.