Тошкент метроси учун 3 та янги поезд олиб келинди

Тошкент метроси учун 3 та янги поезд олиб келинди

Ушбу ҳаракат таркиблари 8-10 кун давомида техник синовдан ўтказилиб, йўловчиларга хизмат қилиши йўлга қўйилади.

Куни кеча Тошкент шаҳрига тўрт вагонли янги 3 та замонавий метро ҳаракат таркиблари олиб келинди, дея хабар бермоқда «Тошкент метрополитени» ДУК Матбуот хизмати.

Тошкент метроси учун 3 та янги поезд олиб келинди
Қайд этилишича, ушбу ҳаракат таркиблари белгилан йўриқномага асосан, 8-10 кун давомида техник синовдан ўтказилиб, сўнгра йўловчиларга хизмат қилиши йўлга қўйилади.

Тошкент метроси учун 3 та янги поезд олиб келинди
Йўналишлардаги вақт интервалларини янада қисқартириш мақсадида, янги ҳаракат таркиблари асосан, «Юнусобод» ва «Ер усти ҳалқа йўли йўналишлари»да ҳаракатга чиқарилади.

Тошкент метроси учун 3 та янги поезд олиб келинди
Шунингдек, таъкидлаш лозимки, 202 -йил май ойига сўнгига қадар босқичма босқич равишда яна 8 та метро поезди олиб келиниши режалаштирилган. Бу режавий ишлар натижасида, метро вагон паркларини янгилаш ва белгиланган вақт интервалларини янада қисқартишга эришиш мақсад қилинган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.