«Права» учун «форма — 083/ҳ»ни онлайн олиш имконияти яратилди

"Права" учун "форма-083/ҳ"ни онлайн олиш имконияти яратилди

Энди 083/ҳ шаклдаги тиббий маълумотномани олиш учун тиббиёт муассасасига бориш шарт эмас.

My.gov.uz да 083/ҳ шаклдаги тиббий маълумотномани онлайн олиш қулайлиги яратилди. Бу ҳақда Давлат хизматлари маркази хабар бермоқда.

Эндиликда тиббиёт муассасалари томонидан фуқароларнинг транспорт воситасини бошқаришга яроқлилиги тўғрисида бериладиган 083/ҳ шаклдаги тиббий маълумотномани олиш учун ушбу муассасаларга қайта бориш шарт эмас.

Шунчаки, my.gov.uz орқали «Соғлиқни сақлаш» бўлимидан керакли хизматни танлаб, 083/ҳ шаклдаги тиббий маълумотномани онлайн юклаб олиш кифоя. Маълумотнома унда кўрсатиб ўтилган муддатгача амал қилади.

Хизматдан фойдаланиш бепул ва ҳеч қандай ҳужжат талаб этилмайди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.